“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (ВМҚ 29-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қуйидагича илмий экспертизадан ўтказилади:
-қонун лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий- тадқиқот муассасалари томонидан беғараз асосда;
-қонуности ҳужжатлари лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.