Kuzatuvchi.uz / КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ

КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ

“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3602, 21.01.2025 й.)

Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

 Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пуллик хизмат кўрсатади:

-экспертлик фаолияти;

-илмий-тадқиқот фаолияти;

-ноширлик фаолияти;

-матбаа фаолияти.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 02:47
Saytga qaytish