Kuzatuvchi.uz / ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ОШИРИЛАДИ

ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ОШИРИЛАДИ

KfW” банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди:

-лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

-лойиҳани амалга ошириш доирасида “KfW” банкининг қарзларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган тиббий жиҳозлар тақсимоти;

-харид қилинадиган махсус автотранспорт воситаларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 02:46
Saytga qaytish