Қонун (ЎРҚ-1021-сон, 23.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, бир қатор қонун ҳужжатларидаги нормалар амалга оширишнинг муайян механизмлари мавжуд эмаслиги ҳамда ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги, эскирганлиги сабабли қайта кўриб чиқилди, шунингдек баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.
Бундан ташқари “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.