Вазирлар Маҳкамасининг қарори (30-сон, 22.01.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
-махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этилади;
-юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.