Ҳукумат қарори (910-сон, 30.12.2024 й.) билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
▪масофадан мониторинг қилиш асослари;
▪масофадан мониторинг қилиш тартиби ва муддатлари;
▪масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
▪масофадан мониторинг қилиш якуни бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсир чораларини қўллаш.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.