Kuzatuvchi.uz / 2028 ЙИЛГАЧА ҚҚС ВА ФОЙДА СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ОШИРИЛМАЙДИ

2028 ЙИЛГАЧА ҚҚС ВА ФОЙДА СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ОШИРИЛМАЙДИ

“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди. 

      Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди. (https://lex.uz/pdfs/7283088)

-2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

 

          Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 02:04
Saytga qaytish