“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.
-2025/2026 ўқув йилидан:
-спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
-спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.