“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
-молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
-“BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
-маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.