Ўзбекистон Республикаси Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2024 йил 4 ноябрдаги 380-сонли Қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш белгиланди.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.