Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 2024 йил 11 ноябрь куни имзоланган ЎРҚ-988-сонли Қонун билан Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.
О.РАЖАПОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.