Kuzatuvchi.uz / АЁЛЛАРНИ ҲОМИЛАДОРЛИГИ САБАБЛИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

АЁЛЛАРНИ ҲОМИЛАДОРЛИГИ САБАБЛИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

         Меҳнат қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади. 

       Жиноят кодексининг 148-моддасида Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш яъни аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: 

            БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима;      

          3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

          3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Н.НУРЖАНОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

27-12-2024, 16:26
Saytga qaytish