Kuzatuvchi.uz / ХОККЕЙ СПОРТИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

ХОККЕЙ СПОРТИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

“Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

15-12-2024, 23:21
Saytga qaytish