Kuzatuvchi.uz / КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. 

2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

15-12-2024, 23:19
Saytga qaytish