“Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Марказий банк микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари , шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.