Kuzatuvchi.uz / МОДУЛЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

МОДУЛЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

15-12-2024, 23:14
Saytga qaytish