Kuzatuvchi.uz / НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ БЎЙИЧА МОРАТОРИЙ ТАТБИҚ ЭТИЛГАН ҲУДУДЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ БЎЙИЧА МОРАТОРИЙ ТАТБИҚ ЭТИЛГАН ҲУДУДЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

“Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди.

Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

15-12-2024, 23:13
Saytga qaytish