“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар;
2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.
Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
-йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.