“Ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-295-сон, 15.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, туман ва шаҳарларда саноат корхоналари билан ишлаш бўйича “республика – вилоят – туман” тамойили асосида вертикал тизим йўлга қўйилади.
Ҳудудларда саноат корхоналари билан манзилли ишлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:
-туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналарининг раҳбарларини ўз ичига олувчи ҳудудий штаблар;
-иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика штаби.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.