Қонун (ЎРҚ-942-сон, 13.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади.
Бундан ташқари “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунга юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмаларининг ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг адлия органларида ҳисобга қўйилиши мумкинлигини ва ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.