“Кореа Эксимбанки иштирокида “6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-289-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ва унинг таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Кореа Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирига Ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.
“Ўзмиллийбанк” АЖга Кореа Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Кореа Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилди.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.