Kuzatuvchi.uz / МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

14-12-2024, 15:57
Saytga qaytish