Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-981-сон, 22.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, бир қатор қонунларга Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида ташкил этилган “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.