“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.
Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.