Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.