Kuzatuvchi.uz / РЕИМБУРСАЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА БЕРИЛГАН ДОРИЛАРНИНГ ҚИЙМАТИ БЮДЖЕТДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

РЕИМБУРСАЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА БЕРИЛГАН ДОРИЛАРНИНГ ҚИЙМАТИ БЮДЖЕТДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

Ҳукумат Қарори (619-сон, 02.10.2024 й.) билан касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан беморларни амбулатор шароитда даволаниши учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш (реимбурсация) тартиби белгиланди.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

14-12-2024, 15:08
Saytga qaytish