“Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-345-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.
2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.