Kuzatuvchi.uz / “КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН (ЎРҚ-970-СОН, 03.10.2024 Й.) ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

“КРЕАТИВ ИҚТИСОДИЁТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН (ЎРҚ-970-СОН, 03.10.2024 Й.) ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Унга кўра, креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш Қонуннинг мақсади ҳисобланади.

Креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

14-12-2024, 15:03
Saytga qaytish