Kuzatuvchi.uz / ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ АСОСЛАРИ ҚАНДАЙ?

ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ АСОСЛАРИ ҚАНДАЙ?

Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:

ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;

ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;

фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;

муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.

Фарзандликка олинувчининг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олинувчи вояга етганидан кейин фарзандликка олиш бекор қилинишига йўл қўйилади.

Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 



14-12-2024, 11:55
Saytga qaytish