Kuzatuvchi.uz / “ПЕДАГОГНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА” ГИ ЎРҚ-901-СОН ҚОНУН ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНДИ

“ПЕДАГОГНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА” ГИ ЎРҚ-901-СОН ҚОНУН ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНДИ

Қонунга кўра, педагогларнинг давлат ҳуқуқий ҳимоясига доир бир-қанча қатъи нормалар белгиланди. Хусусан, қонун билан қуйидагилар тақиқланади:

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

8-02-2024, 12:26
Saytga qaytish