Kuzatuvchi.uz / БЕЗОРИЛИК ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ВА УНИНГ УЧУН ЖАЗО ҚАНАҚА ?

БЕЗОРИЛИК ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ВА УНИНГ УЧУН ЖАЗО ҚАНАҚА ?

📄 Жиноят кодексининг 277-моддасига асосан,

 безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

❗️Безорилик:

 баданга ўртача оғир шикаст етказиб:

 бир гуруҳ шахслар томонидан;

 совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;

 ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;

 ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;

 кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, — уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

30-09-2024, 17:06
Saytga qaytish