Kuzatuvchi.uz / ОТАЛИК ЁКИ ОНАЛИККА ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ

ОТАЛИК ЁКИ ОНАЛИККА ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ

Оила кодексининг 63-моддасига асосан, туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.

Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир. 

Болага нисбатан ота ёки оналигига эътироз билдирмоқчи бўлган шахс вояга етмаган бўлса бу бир йиллик муддат уни 18 ёшга тўлган пайтдан бошлаб хисобланади

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

30-09-2024, 16:53
Saytga qaytish