Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2018 йилдаги 787-сон қарорига кўра, Ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларига қуйидагилар масьул этиб белгиланган:
ободонлаштириш объектларида – шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;
кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;
якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;
автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
темир йўлларда ажратилган ерда – темир йўл ташкилотлари;
бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;
жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида – объект эгалари;
савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.