Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йилдаги 645-сон қарорига асосан,
Идентификация ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ГАИ ходимига тақдим қилиши шарт эмас.
янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини;
транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини.
Юқорида санаб ўтилган хужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар йўл-патрул хизмати инспектори томонидан махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.