Kuzatuvchi.uz / УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!

УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.

Қарорга кўра, 

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;

10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;

90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.

Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

30-09-2024, 07:29
Saytga qaytish