Kuzatuvchi.uz / ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ

 

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,

ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади. 

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

30-09-2024, 06:19
Saytga qaytish