Kuzatuvchi.uz / АВАРИЯ ИШОРАСИ "АВАРИНКА" ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЁҚИЛИШИ КЕРАК ?

АВАРИЯ ИШОРАСИ "АВАРИНКА" ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЁҚИЛИШИ КЕРАК ?

Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”га кўра, бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади.

вария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;

тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда;

фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда;

шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида);

«Болаларни ташиш» таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда.

Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

30-09-2024, 06:18
Saytga qaytish