21.02.2024 йил кунги ПФ-37-сон Президент Фармонига кўра,
2024 йил 1 мартдан:
“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилиши;
ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилиши ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олиниши;
ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилиши ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилиши белгиланган.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.