Kuzatuvchi.uz / МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан, 

 мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

30-09-2024, 06:06
Saytga qaytish