Kuzatuvchi.uz / АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМЛАРИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ КАМАЙТИРИЛДИ

АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМЛАРИ УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ КАМАЙТИРИЛДИ

Президент 16.01.2024 йилда ЎРҚ-896-сонли «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.  

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50%лик чегирма қўлланилади, тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳоллар бундан мустасно.

 

Турсунбой УРАЗБОЕВ,

Тупроққала тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

30-09-2024, 10:53
Saytga qaytish