Kuzatuvchi.uz / МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ОЛДИНДАН УНДИРИШ БЕКОР ҚИЛИНДИ

МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ОЛДИНДАН УНДИРИШ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Президент томонидан 16.01.2024 йилдаги “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-897-сон Қонун имзоланди. 

Фуқаролар давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи фуқаролардан олдиндан ундирилмасдан, ушбу бож тўлови ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундирилади. 

Шунингдек мазкур божнинг миқдори қамайтирилмоқда ва эндиликда БҲМнинг 70%ни ташкил этади (илгари 1 БҲМ бўлган).

 

Турсунбой УРАЗБОЕВ,

Тупроққала тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

30-09-2024, 10:52
Saytga qaytish