Kuzatuvchi.uz / “ЖИНОЯТ ОМИЛЛАРИ” МОДУЛИ ЯРАТИЛАДИ

“ЖИНОЯТ ОМИЛЛАРИ” МОДУЛИ ЯРАТИЛАДИ

“Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди. 

 

Қуйидагилар республикамизда криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди, хусусан:

 

Жиноятнинг асл омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш, криминологик фаолиятга сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиб бориш.

 

2024 йил 1 июлгача илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда “E-jamoat havfsizligi” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг “Jinoyat omillari” модули яратилади.

 

 

O.РАЖАПОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош ристконсулти.

27-01-2024, 23:33
Saytga qaytish