Kuzatuvchi.uz / КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–10-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди.

 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди. 

 

Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

 

O.РАЖАПОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.

27-01-2024, 23:30
Saytga qaytish