Kuzatuvchi.uz / КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД СУДЬЯЛАРИНИНГ ВАКОЛАТ МУДДАТИ ЎЗГАРДИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД СУДЬЯЛАРИНИНГ ВАКОЛАТ МУДДАТИ ЎЗГАРДИ

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

 

-Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

 

-Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

 

-Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

 

O.РАЖАПОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти. 

27-01-2024, 23:29
Saytga qaytish