Kuzatuvchi.uz / ОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ МАХСУС КУРСЛАРДА ЎҚИГАНДАН СЎНГ БЕРИЛАДИ

ОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ МАХСУС КУРСЛАРДА ЎҚИГАНДАН СЎНГ БЕРИЛАДИ

Президент томонидан 23.07.2024 йилдаги “Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-105-сонли Фармон имзоланди.

Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ерлар 49 йилга ижарага берилади

 

2024 йил 1 сентябрдан:

 

2024 йил 1 сентябргача юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзига тегишли ер участкаларида овчилик базалари ва питомниклар ташкил этилган тақдирда, овчилик хўжалигини юритиш учун ушбу ер участкасига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Экология вазирлиги билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан 49 йил муддатга бириктириб берилади.

 

Ўлжа ови ташкил этилганда ов мавсумидан қатъи назар ҳафтанинг барча кунларида ов қилишга рухсат берилади.

 

Овчилик гувоҳномасини олишнинг янги тартиби:

 

2024 йил 1 октябрдан: 

 

Имтиёзлар борми?

 

Овланган ўлжалардан ҳамда табиат инъом этган маҳсулотлардан ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилади ва уларга қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган имтиёзлар қўлланилади:

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб 3 йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.


 
 С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

18-09-2024, 21:44
Saytga qaytish