Kuzatuvchi.uz / БАРЧА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР – “ИЖТИМОИЙ КАРТА” АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ

БАРЧА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР – “ИЖТИМОИЙ КАРТА” АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ

Президентнинг 18.07.2024 йилдаги “Аҳолига давлат ижтимоий кўмагини кўрсатиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-267-сонли қарори қабул қилинди.

Президентнинг 01.06.2023 йилдаги  ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ, аҳолига барча ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини IT асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари қуйидагича белгиланди:

  “Ижтимоий карта” АТдан фойдаланган ҳолда ижтимоий карта орқали аҳолига қуйидагилар тақдим этилади:

      а) 2024 йил 1 декабрдан янги тайинланадиган ижтимоий тўловлар, хизматлар ва имтиёзлар, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваучерлар қийматида протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситаларини харид қилиш;

б) 2025 йил 1 апрелдан босқичма-босқич:

            Бундан ташқари, 2025 йил 1 июлдан бошлаб худди шундай тартибда Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган жисмоний шахсларга қонунчиликда белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда белгиланган миқдор доирасида тўланган ҚҚС суммаси бир иш куни ичида қайтарилади.

            Бунда солиқ органларининг махсус мобиль иловаси орқали бундай харид учун матрицали штрих-код ёрдамида харид чекининг фискал белгисини сканерлаш талаб этилмайди.

            2025 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий карта орқали фуқароларга барча давлат органлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан фаолият юритувчи ташкилотлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар тақдим этилади.

             Ҳужжатда шунингдек 2025 йил 1 октябрдан пенсия олувчи шахсларга ўз хоҳишларига кўра ёши, ногиронлиги ва боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсияларни олиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

            Ижтимоий карта Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Ўзбекистон фуқароларига, республика ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади ҳамда ўзгартирилмайдиган ноёб шахсий рақамни ўз ичига олади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:


 
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

 

18-09-2024, 21:33
Saytga qaytish