Kuzatuvchi.uz / БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИ

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИ

Президентнинг 10.07.2024 йилдаги  "Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-100-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Вазирликлар ва идораларда - бюджет маблағлари тақсимловчиларида ички аудит тизимини такомиллаштириш, шунингдек Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун жамоатчилик иштироки ва назоратини кенгайтириш мақсадида:

            2024 йилдан бошлаб мамлакатнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича дастурларнинг ижроси Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили баҳоланади ва унинг натижалари бўйича Президентга ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот тақдим этилади.

            Бунда биринчи навбатда қуйидагиларнинг ижроси бўйича стратегик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва натижадорлиги, миллий мақсад ва вазифаларга эришишдаги самарадорлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавфлар баҳолаб борилади:

            Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижросининг ташқи аудити натижалари, шунингдек, кейинги йил учун бюджет лойиҳасини баҳолаш бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинади.

            2025 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар тўғрисида маълумот тақдим этадилар.

            Шу билан бирга, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджет дастурларини (мақсадли кўрсаткичлар) ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий ва бошқа хатарлар рўйхатини, шунингдек уларни бартараф этиш чоралари ҳамда амалга оширилаётган чоралар натижалари тўғрисида ҳар чораклик маълумотни тақдим этадилар.

2025 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида хатарларни бошқариш бўйича қўмиталар коллегиал асосда ташкил этилади. Бунда ушбу ташкилотларнинг ички аудит хизматлари ҳам қўмиталарнинг ишчи органи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ҳудудий солиқ органларининг штат бирликлари сонини оптималлаштириш ҳисобидан камида 1-2 нафар ходимдан иборат ички аудит хизматлари ташкил этилади.

Ҳисоб палатаси ходимларининг белгиланган умумий штат сони доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

 

18-09-2024, 21:18
Saytga qaytish