“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:
1-босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун;
2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун;
3-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.