“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-1-сон, 03.01.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан:
-суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;
-фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;
-ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
У.АЛЛАМОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.