Kuzatuvchi.uz / ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ ЁШДАГИ ФАРЗАНДЛАРИ КОНТРАКТИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ ЁШДАГИ ФАРЗАНДЛАРИ КОНТРАКТИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

 

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-891-сон, 28.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

 

 

У.АЛЛАМОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.

 

 

 

27-01-2024, 20:19
Saytga qaytish